Чикагода (Иллинойс штати) бир-бирига боғлиқ бўлмаган отишма ҳолатлари оқибатида сутка давомида олти киши ҳалок бўлди, 33 киши яраланди. Бу ҳақда 20 август, якшанба куни Chicago Tribune газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, энг йирик ҳодиса шаҳар жанубидаги туманлардан бирида юз берган, у ерда автомобилдаги номаълум шахс тунги клуб ёнида турган кишиларга қарата ўт очган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, олти киши жабрланган. Ўт очган шахс ҳодиса жойидан яширинган.
Шаҳарда сутка давомида отишма билан боғлиқ жами ўндан ортиқ ҳодиса юз берган.
Аҳоли сони бўйича АҚШда учинчи ўринда турувчи Чикагода уюшган жиноятчиликнинг ошиши билан боғлиқ оғир криминоген вазият юзага келган.
Изоҳ (0)