Бангладеш махсус трибунали 2000 йили мамлакат бош вазири Шайх Хасинага суиқасд уюштирган ўн кишини ўлим жазосига ҳукм этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига қараганда, судланганларнинг яна тўққиз нафари турли мухлатга қамоқ жазосига ҳукм этилди.
2000 йили фитначилар бош вазир митингда чиқиш қилиши олдидан 75 килограммли бомба ўрнатган эди. Аммо ушбу ускуна чиқиш олдидан текширув ўтказган полиция ходимлари томонидан аниқланган ва зарарсизлантирилган эди.
Шайх Хасина Вазед Бангладеш бош вазири лавозимини 1996–2001 йиллар орасида эгаллаб турган. 2009 йили у бу лавозимга қайта сайланган бўлиб, ҳозир ҳам ўз вазифасини адо этишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)