Испанияда рўй берган терактнинг 14 қурбони ичида уч ёшли бола ҳам бор. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Барселонанинг Рамбла кўчасида минивен оломон устига босиб келган чоғда у ерда бўлган уч ёшли бола ҳам ҳалок бўлди.
Унинг бобоси, 65 ёшли Франциско Лопес Родригес ҳам ҳалок бўлди. Унинг рафиқаси ва қиз жияни оғир жароҳатлар олди.
Оила Барселонанинг Руби муниципалитетида истиқомат қилар эди.
Изоҳ (0)