Сергели тумани ҳокимлиги Хитойнинг Шанхай шаҳридаги Янпу тумани билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида меморандум имзолади. Бу ҳақда «Дарё»га ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Тошкент шаҳрининг Сергели туман ҳокимлигида 7 август куни бўлиб ўтди.
Ташриф давомида меҳмонлар Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли уйлар, янги қурилиш майдонлари, йирик ишлаб чиқариш объектлари ва тиббиёт клиникалари билан таништирилди.
Томонларнинг иқтисодий келишуви ва олиб борилиши лозим бўлган барча масалалар бўйича Сергели туман ҳокими ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўтказилганлиги ва туманда барча соҳалар бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Ўзаро икки туманнинг ижтимоий-иқтисодий, савдо ва маданий соҳа бўйича ҳамкорликдаги муносабатлари кўриб чиқилди. Яъни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши, тиббиёт соҳаси бўйича илғор янгиликлар ва инновацион лойиҳаларни киритилиши кенг муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)