Тожикистон мудофаа вазирлиги Сўғд гарнизони 14–17 август кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби полковник Фаридун Маҳмадализода баёнот берди, деб хабар қилади «Kommersant.uz».
Унинг сўзларига қараганда, машғулотларда ҳудудий мудофаани ташкил этиш, миллий армия захираси самарадорлигини ошириш, гарнизон қўшинлари ва вилоят куч қурилмаларининг чегарани бузиб ўтган террорчиларга қарши кураш ҳаракатларини мувофиқлаштириш кўникмалари устида ишланади.
Ўқувларга 10 ҳарбий авиация бирлиги, 200 зирҳли техника бирлиги, 70 артиллерия бирлиги ва 450 ҳарбий автомобиль жалб этилади. Ҳарбий манёврларга Тожикистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шерали Мирзо қўмондонлик қилади.
Изоҳ (0)