Швециянинг Мальмё шаҳридаги бинолардан бирида отишма рўй берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига қараганда, уч киши яраланган. Уларнинг икки нафари оғир аҳволда. Ярадорлар шифохонага етказилди.
Воқеа тадбирлар ўтказиш учун ижарага бериладиган бинода рўй берди. Полициячилар воқеа жойини ўраб олди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, нотаниш инсон бу ерда ўтаётган зиёфатга қўшилиб, жанжал чиқарган. Шундан сўнг у дўстини бошлаб келган ва одамларга қарата ўт очган. У олти ёки беш марта ўқ узгани маълум.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)