Данияда жаҳондаги энг йирик хусусий сув ости кемаси — Nautilus чўкиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳалокат чоғида 17 метрли субмарина капитани ва кашфиётчи Петер Мэдсен қутқариб олинди, аммо бир неча соатдан сўнг унга журналист аёлни ўлдириш айби қўйилди. Аёл сув ости кемасида эди, бироқ ҳалокатдан сўнг бедарак йўқолди.
Субмарина эгаси аёлни икки кун муқаддам Копенгаген соҳилида ташлаб кетганини уқтирмоқда.
Сув ости кемасини Дания ҳарбий-денгиз кучлари сув остидан кўтаришга уринмоқда.
Изоҳ (0)