Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг учта йирик ижтимоий тармоғи — WeChat мессенжери, Twitter’нинг хитойча аналоги — Weibo ва Tieba форуми киберхавфсизлик ҳақидаги қонуннинг бузилиши бўйича тергов доирасида ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда CGTН телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.

Фото: Пошбасе

Фото: Пошбасе

Таъкидланишича, ўз ижтимоий тармоғига эга учта компания «тергов доирасида тўлиқ ҳамкорлик қилишни», шу жумладан, бир қатор ўзгаришларни амалга оширишни кўзламоқда.

Tieba форумига эгалик қилувчи Baidu компанияси биринчи бўлиб бу ҳақда маълум қилган. Компания ноқонуний ва зарар етказувчи маълумотлар тарқалишининг олдини олиш учун контентнинг текширувини кучайтиришга ваъда берган.

WeChat’нинг эгаси ҳисобланган Tencent Holdings Group ва Weibo Corp ҳам баёнот билан чиққан. Иккала баёнотда ҳам Хитойнинг кибербўшлиқ масалалари бўйича бошқармаси билан мустаҳкам ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилган.

Хитой махсус хизматлари 11 августда киберхавфсизлик ҳақидаги қонуннинг бузилиши юзасидан учта йирик ижтимоий тармоққа нисбатан тергов бошлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади