Шимолий Корея атрофидаги вазиятнинг чигаллашиши туфайли Япония фуқаролари охирги пайтда хусусий бомбапаналар харид қилишга қизиқмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бундай иншоотлар барпо этувчи айрим япон компаниялари буюртмалар кўплигидан ҳатто мижозлар рўйхатларини шакллантирмоқда.
Япония фуқаролари чет эл компанияларига ҳам мурожаат этмоқда. Жумладан, Техасдаги (АҚШ) бир компания охирги ҳафталарда бомбапаналарга бўлган буюртмалар ўсганини, янги буюртмаларнинг 80 фоизи Япониядан келмоқда.
Бундан ташқари, ҳаво тозалаш тизимларига бўлган эҳтиёж кўпайган бўлиб, бу кимёвий ҳужум таҳдиди билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Япония Жанубий Корея қаторида Шимолий Кореянинг асосий нишонларидан бири бўлиши мумкин. Экспертларнинг фикрича, КХДР ракеталарига Япония ҳудудига ўн дақиқа ичида етиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)