Афғонистон шимолида «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари 235 нафар тутқунни озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тутқунлар орасида аёллар ва болалар бор, деб маълум қилди Сарипул вилояти ҳокимининг вакили Забиҳулла Амоний.
Озод қилинганлар Сарипулга эвакуация қилинди. Яна неча киши жангарилар қўлида қолаётгани номаълум.
Муқаддам шу ҳудудда жангарилар 40 кишини қатл қилгани билдирилган.