Саудиялик ўт ўчирувчилар Маккага келган зиёратчи лар жойлашган меҳмонхонада юз берган ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фуқаро муҳофазаси бошқармаси томонидан хабар берилишича, ёнғин ал-Азизия даҳасидаги 391 нафар зиёратчи жойлашган меҳмонхонада юз берган. Ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин юз берган етти қаватли меҳмонхонага Ҳиндистондан келган зиёратчилар жойлашган эди.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Ўзбекистоннинг 459 нафар зиёратчидан иборат дастлабки гуруҳлари иккита рейсда Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Ўзбекистонлик зиёратчилар ал-Азизия даҳасида жойлашган 23 қаватли «Аброж ал-Ҳидоя» номли меҳмонхонага жойлашади.