Қашқадарё вилояти Миришкор туман ИИБда ўтказилаётган «Тозалаш» тадбирида профилактика инспекторлари томонидан фоҳишалик билан шуғулланган аёл ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Миришкор тумани Помуқ қишлоғида яшовчи 1981 йили туғилган фуқаро Ш.З. шу қишлоқда яшовчи фуқаро А.С. билан 20 минг сўм пул эвазига жинсий алоқада бўлаётганлиги аниқланди.
Фуқаро З.Ш. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Миришкор тумани судига юборилди.
Изоҳ (0)