ЖЧ—2018 саралашида иштирок этаётган Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари 5 сентябрь куни Тошкентда ўзаро тўқнаш келади.
ЎФФ матбуот хизматининг қайд этишича, Халқаро футбол уюшмаси ФИФА мазкур ўйинга сингапурлик ҳакамни тайинлади. Муҳаммад Тақи Ал-Жаафарий бин Жаҳарийга қанотларда Тзу Лианг Ли ва Мин Kiaт Ронни Ко ёрдам беради.
Учрашув «Бунёдкор» стадионида 20:00 да старт олади. ФИФА қарорига кўра, саралашнинг сўнгги тур учрашувлари бир вақтда бошланади.
8-турдан кейин кореяликлар Ўзбекистондан 1 очко кўпроқ тўплаган. Тошкентга келишдан олдин улар Сеулда Эронни қабул қилади, Ўзбекистон эса Хитой меҳмони бўлади.
Изоҳ (0)