Профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев 4 август куни АҚШда мексикалик Хорхе Родригесга қарши жанг қилиши керак эди.
Showtime телеканали билан тузилган шартнома асосидаги жанг сентарбр ойига қолдирилди, деб ёзди «Оламспорт». Бу борада Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзи маълумот берган.
АҚШ сафарига тайёргарлик кўраётган боксчининг виза, чипта ва бошқа ҳужжатлари билан боғлиқ ишлари чўзилиб кетгани бунга сабаб бўлди. Буларнинг бари бир бўлиб, Шоҳжаҳон Америкага ўз вақтида учиб кета олмаган.
4 август кунги бокс кечасида фаолияти давомида мағлуб бўлмай келаётган чарм қўлқоп усталари тўқнаш келиши керак эди.
Изоҳ (0)