Малика Дианага бағишланган янги ҳужжатли фильмда малика ўз оилавий муаммоларини муҳокама қилгани акс этган видеокадрлар намойиш этилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Малика Диананинг нутқ техникаси мураббийи Питер Сеттелен билан Кенсингтон саройидаги суҳбати 1990-йиллар бошида бўлиб ўтган эди. Унда Диана қироллик оиласи билан чигал муносабатлари ва муваффақиятсиз никоҳи ҳақида гапириб берган эди.
Шунингдек, Диана бир инсонни кучли севишини айтган. Тахминларга кўра, бу унинг тан соқчиси Барри Маннаки эди.
Изоҳ (0)