Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Эрон расмийларининг мессенжер серверларининг бир қисми Эронга кўчирилгани ҳақидаги баёнотини тасдиқламади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Муқаддам Эрон коммуникациялар вазири Маҳмуд Воизий Telegram серверларининг бир қисми музокаралардан сўнг Эронга кўчирилганини билдирган эди.
Twitter’да AP мухбири Дуровга шу ҳақда савол берди.
«Telegram’нинг ҳеч қандай серверлари Эронга кўчирилмайди», — деди бунга жавобан Дуров.
Изоҳ (0)