Ўзбекистон медиасида тарқатилаётган ахборотга ёш таснифи белгиланади. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Эндиликда маълум ахборот телевидение, интернет ва бошқа ахборот каналлари орқали «0+», «7+», «12+», «16+», «18+» ёзувлари билан тарқатилади.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида баёнот берди.
Депутатнинг қайд этишича, Қонунчилик палатасида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳа болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Қонун лойиҳаси билан жамоатчиликни яқиндан таништириш ва уларнинг таклифларини олиш мақсадида жойларда мулоқот ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)