Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко 5 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Саудия Арабистони ва Япония термалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
ЖЧ—2018 саралашининг сўнгги туридан ўрин олган учрашув кўп масалаларга ойдинлик киритиб беради. 8-турдан кейин Япония термаси 17 очко билан турнир жадвалида пешқадам, Саудия ва Австралия ҳисобида эса 16 тадан очко бор. Қизиқ томони, Япония сўнгги икки турда ўзини таъқиб қилиб келаётган мамлакатларга қарши саф тортади. Шу жиҳатдан олиб қаралса, кунчиқар юрт термасини анчагина қийин синов кутиб турибди.
Мазкур гуруҳда учинчи бўлган терма жамоа плей-оффда «А» гуруҳининг учинчи жамоасига қарши ўйнайди. 8-турдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси бунга асосий даъвогар. Олдинда жамоани Хитой ва Жанубий Кореяга қарши беллашувлар кутиб турибди.
ЎФФ сайтининг маълумот беришича, Валентин Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Хусниддин Шодмонов ёрдам беради.
Изоҳ (0)