Чемпионлар халқаро кубогининг АҚШ турнесида иштирок этаётган «ПСЖ» ўзининг учинчи ўйинида майдонга тушди ва Туриннинг «Ювентус» клубига имкониятни бой берди — 2:3.
Беллашувда Клаудио Маркизио дубл қайд этган бўлса, бунгача аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин 1 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Парижликлар Чемпионлар халқаро кубогида муваффақиятли тўп сура олмаяпти. Ўзининг илк учрашувида «Рома»ни пенальтилар сериясига кўра таслим қилган Унаи Эмери жамоаси, кейинроқ Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубидан 2:4 ҳисобида енгилганди. «Ювентус» эса бунгача «Барселона» билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида таслим бўлганди.
Чемпионлар халқаро кубоги Флорида, АҚШ 27 июль, пайшанба
Изоҳ (0)