Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил Ибодатхона тоғи ҳудудидан металлодетекторли ромларни олиб ташлаганидан сўнг мусулмонларни муқаддас маскан бойкотини тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қуддус муфтийси Муҳаммад Ҳусайн ҳам мусулмонларни Ибодатхона тоғида жойлашган ал-Ақсо масжидига қайтишга чорлади.
Фаластинликларнинг норозилик намойишларидан сўнг Исроил металлодетекторларни Ибодатхона тоғига чиқиш еридан олиб ташлашга рози бўлди. Бундай хавфсизлик чораларининг кўрилишига ушбу ҳудудда исроиллик аскарларнинг ўлдириб кетилиши сабаб бўлди.
Изоҳ (0)