Facebook ижтимоий тармоғи акциялари 27 июль куни 5 фоиздан кўпроққа қимматлашди, компания капитализацияси эса 500 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бозорда 500 миллиард доллардан қимматроққа баҳоланган тўрт компания бор эди —Amazon (515 миллиард доллар), Microsoft (573 миллиард доллар), Alphabet (Google, 664 миллиард доллар) ва Apple (799 миллиард доллар).
Facebook акциялари молиявий ҳисобот чоп этилганидан сўнг кескин қимматлашди. Ҳисобот мобил рекламадан олинган даромад таҳлилчиларнинг прогнозларидан ошганини кўрсатди.
Чорак давомида компания тушуми 9,32 миллиард долларни ташкил этди. Бу маблағнинг 8 миллиард долларлик қисми рекламага тўғри келди.
Бир кун олдин Amazon капитализацияси ҳам 500 миллиард доллардан ошган эди.
Изоҳ (0)