Эрон «Семурғ» ташувчи ракетасининг муваффақиятли синовларини ўтказди. У фазога сунъий йўлдош учиришга мўлжалланган, деб хабар беради «ТАСС».
«Семурғ» 250 килограммгача бўлган ускуналарни 500 километр баландликка олиб чиқиши мумкин.
2010 йили Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод Эрон 2024 йилга келиб фазона одам учиришни режалаштираётганини билдирган эди. Аммо кейинчалик у парвоз мухлати 2019 йилга кўчирилганини айтган эди.
Эроннинг биринчи тадқиқот сунъий йўлдоши «Умид» ускунаси эди. У орбитада уч ой бўлиб, миссияни муваффақиятли бажарди ва Ерга 2009 йил 25 апрелида қайтди.
«Умид»дан сўнг «Тулуъ», «Мисбоҳ-2» ва «Навид» аппаратлари учирилди.
Изоҳ (0)