Ўзбекистонда валюта бозорини эркинлаштириш жараёнида катта миқдорда валютада кредит олган ташкилотлар қийинчиликларга учарайди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 26 июлдаги йиғилишида молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев томонидан маълум қилинди.
Мубин Мирзаев томонидан таъкидланишича, қийинчиликлар валюта бозори эркинлаштирилаётган вақтда курсда юзага келадиган фарқлар сабабли белгиланган тартиб бўйича кредитни қайтаришда юзага келади.
«Қийинчиликлар юзага келган тақдирда мазкур ташкилотлар давлат томонидан тўлақонли қўллаб-қувватланади ва шу тариқа бу масалалар ҳал қилинади», — деди молия вазири ўринбосари.
Изоҳ (0)