AdMe нашри қанчалик киришни истасангиз ҳам киришнинг имкони йўқ бўлган махфий жойлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Мормонларнинг махфий базаси, Юта, АҚШ
Гранит тоғидан 200 метр чуқурликда мормонлар томонидан қурилган махфий омбор жойлашган. Миш-мишларга кўра у ерда мормонлар учун қадрли бўлган буюмлар сақланади. Бу ерга фақатгина черковнинг олий аъзоларигина кириши мумкин. Базанинг жойлашган ўрни ядровий портлашга ҳам бардош бера олади.Бутунжаҳон уруғ сақлаш омборхонаси, Свальбард, Норвегия
2008 йилда Шписберген оролида бутунжаҳон уруғларни сақлаш омборхонаси очилган. У ерда сайёрадаги ўсимликлар уруғининг 250 миллион хил намунаси сақланади. Оролда ҳеч қандай тектоник фаоллик йўқ, бундан ташқари у денгиз саҳтидан 130 метр баландликда жойлашган бўлиб, бу уни уруғ сақлаш учун энг яхши жой эканлигини таъминлайди.Ниихау ороли, Гавайи, АҚШ
Гавайи архипелагидаги ушбу кичик оролга кириш тақиқланади. Ниихау 1863 йилда плантаторлар оиласига сотилган, 1915 йилда эса унга кириш тақиқлаб қўйилган. Оролга киришнинг бугунги кунда ҳам имкони йўқ. Ниихау қирғоқбўйи қоровулларининг назорати остида.«Пионен» бункери, Стокгольм, Швеция
Баҳнҳоф провайдерининг маълумотлар маркази 30 метр чуқурликдаги ғорда жойлашган, Ушбу бункер 1943 йилда, ядровий зарбадан ҳимояланиш учун қурилган. Унинг ичида сунъий шаршара ва ҳажми 2,6 минг литрли аквариум мавжуд.ADX Florence қамоқхонаси, Колорадо, АҚШ
Ушбу қамоқхонанинг норасмий номи — «Тоғли Алкатрас». Маҳбуслар камераси — яхлит тошдан иборат, ҳатто уларнинг ётоғи ва раковиналари ҳам бетондан қуйилган. Қамоқхона ичида кўплаб лазерли қопқонлар мавжуд, қолган эшиклар тармоқ орқали назорат қилинади. Бу ерда барча қўриқчилар қочишга уринган маҳбусларни тўғридан-тўғри отиш ҳуқуқига эга.«Яшил наъматак» ҳордиқ чиқариш базаси, Виржиния, АҚШ
Ушбу жой дунёда энг қаттиқ қўриқланадиган курорт ҳисобланади. Бу ерда фақатгина АҚШ ҳукумати ходимлари дам олиши мумкин. Шунингдек, базада ядровий урушдан ҳимояланиш мақсадида қутқарув бункери ҳам мавжуд.Ватиканнинг махфий архивлари
Дунёдаги энг ёпиқ кутубхона. Архивда VIII асрдан бери Рим папаларининг ҳужжатлари сақланади. Бу ерга фақатгина илмий ходим кириши мумкин, шунда ҳам бир нечта текширув босқичларидан сўнг.Bold Lane автотураргоҳи, Дербшир, Буюк Британия
Ушбу автотураргоҳ — дунёдаги энг хавфсиз жойлардан бири. Ҳайдовчиларга автотураргоҳдаги ўрни билан синхронлашувчи махсус штрихкод-чипталар берилади. Автомобиль жойлашган асфальтнинг остига ҳаракат датчиги жойлаштирилган бўлиб, автомобиль ўзининг эгасисиз ҳаракатланадиган бўлса сигнал ишга тушади. Бу ерни 190 та кузатув камералари назорат қилади.51-ҳудуд, Невада, АҚШ
51-ҳудуд — экспериментал учувчи қурилмалар ва қуролланиш тизимини ривожлантириш жойи. Базадан биринчи бор Вьетнамдаги уруш даврида МРБнинг ҳужжатлари учун фойдаланилган. У ерга нафақат қуруқлик орқали бориш, балки устидан учиб ўтиш ҳам тақиқланган.
Изоҳ (0)