Чемпионлар халқаро кубогининг АҚШ турнесида иштирок этаётган Римнинг «Рома» ва Лондоннинг «Тоттенҳэм» клублари ўзаро тўқнаш келди.
Беллашув италиялик футболчилар ғалабаси билан якунига етди. 70-дақиқада киритилган иккинчи голдан кейин «Рома» хотиржамликка берилиб, беллашув якунига қадар ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборганди. Кўпчилик пенальтилар сериясини кутиб турганида эса римликлар учинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлди.
Мазкур жамоалар бунга қадар «ПСЖ» билан ўйин ўтказиб улгурганди. «Рома» парижликларга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган бўлса, «Тоттенҳэм» рақиби устидан 4:2 ҳисобида зафар қучишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)