Туркияда йиғин ўтказаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонининг «Ат-Таавун» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва Игорь Сергеевнинг голи сабаб зафар қучди.
Ягона гол 29-дақиқага келиб урилди. Шу куни бош мураббий Самвел Бабаян қўли остидаги 15 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Туркияга жўнаб кетган яна беш футболчи захирада қолди.
Бунгача Ўзбекистон термаси Эроннинг «Зоб Оҳан» клубига қарши ўйнаб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Самвел Бабаян Туркияга олиб кетган делегация бугун — 23 июль куни ўз сафарига якун ясаб, Тошкентга қайтиб келади.
Ўртоқлик ўйини Измит, Туркия 22 июль, шанба
«Ат-Таавун» (Саудия) — Ўзбекистон 0:1
Гол: Игорь Сергеев, 29 (0:1).Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 46) — Даврон Ҳошимов (Эркин Бойдуллаев, 27), Отабек Шукуров, Мурод Холмуҳамедов, Акмал Шораҳмедов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Саламат Қутибоев (Шоҳруз Норхонов, 74), Жалолиддин Машарипов, Сардор Мирзаев, Игорь Сергеев (Александр Мерзляков, 79).
Изоҳ (0)