Турли мамлакатларда ташландиқ ва эски қамоқхоналар жамоат жойларига ва меҳмонхоналарга айлантирилади. Уларнинг баъзилари тубдан қайта қурилган бўлса, баъзиларида асл эстетика сақлаб қолинган. TJournal ана шундай меҳмонхоналар жамланмасини тақдим этди.
The Liberty Hotel, Бостон, АҚШ
Бостон қамоқхонаси қиммат меҳмонхонага айлантирилишидан олдин 140 йил давомида маҳбусларни сақлаган. Бинонинг ташқи кўриниши деярли ўзгаришсиз қолган, ички қисми эса тўлиқ қайта жиҳозланган.
Alcatraz Hotel, Кайзерслаутерн, Германия
Меҳмонхона биносида қамоқхона 1867 йилдан 2002 йилгача фаолият кўрсатган. Кейинчалик у таъмирланган ва ҳозирги пайтда 56 та номердан иборат меҳмонхона ҳисобланади.
Best Western Premier Hotel Katajanokka, Хелсинки, Финляндия
Хелсинкидаги собиқ қамоқхона биносида маҳбуслар судни кутган. Ҳозирги вақтда меҳмонхонада асл ғиштин деворлар сақлаб қолинган, уларда эски ёзувлар мавжуд.
Four Seasons Sultanahmet, Истанбул, Туркия
Меҳмонхона шаҳар марказида, диққатга сазовор жойлар яқинида жойлашган. Ундаги қамоқхона ХХ аср бошларида фаолият кўрсатган. Қамоқхонадан эски ёғоч эшиклар, маҳбусларнинг исмлари ёзилган мармар устун сақланиб қолган.
Het Arresthuis Hotel, Рурмонд, Нидерландия
Нидерландларнинг ўта қаттиқ тартибли қамоқхона тизимларидан бири 1862 йилда очилган. Анча вақтдан кейин унинг 105 та камераси 40 та катта хонага айлантирилган.
Ottawa Jail Hostel, Оттава, Канада
Ўзининг 10 йиллик фаолияти давомида (1962 —1972 йиллар) Оттавадаги қамоқхона маҳбусларга нисбатан ноинсоний муносабатлар сабабли шуҳрат қозонган. Ундаги камераларда иситиш ва канализация тизими мавжуд бўлмаган. Бинонинг бир қисми дастлабки ҳолатида сақлаб қолинган. Баъзи ташриф буюрувчилар эса камераларда яшаганларнинг арвоҳларини учратганини тасдиқлайди.
Hostel Celica, Любляна, Словения
Собиқ ҳарбий қамоқхона рассомлар ва архитекторлар томонидан ўзгартирилган, бироқ асл дераза ва эшиклар туфайли аввалги муҳитни сақлаб қолган.
Hotel de la Paix Luang Prabang, Луангпхабанг, Лаос
Собиқ шаҳар қамоқхонаси таъмирдан сўнг 23 та шинам хона, боғ ва ҳовузга эга бўлган. меҳмонхона ҳудудида ҳали ҳам бир нечта қоровул минораларини кўриш мумкин.
Jail Hotel, Люцерн, Швейцария
1862 йилда қурилган бино 1998 йилгача қамоқхона сифатида фаолият олиб борган. Саёҳатчи ҳақиқий қамоқхона камераларидан бирида тунаши мумкин. Меҳмонхона кутубхонасида бир вақтлар маҳбуслар ўқиган китоблар сақланади.
Karosta Prison hotel, Лиепая, Латвия
Латвиядаги меҳмонхона қамоқхонанинг катта қисмини сақлаб қолган. Шу жумладан мебеллар, идиш-товоқлар.
Långholmen, Стокгольм, Швейсия
Бу жойда 1649 йилда қурилган қароргоҳ 1724 йилда давлат томонидан сотиб олинган ва кейинги 250 йил давомида аёллар қамоқхонаси сифатида хизмат қилган ва доимий кенгайиб борган. 1975 йилда қамоқхона ёпилган. Ҳозирги кунда бино талабалар уйи сифатида фаолият кўрсатмоқда. Бинода бу жой тарихи ҳақида маълумот берувчи музей ишламоқда.
Malmaison Oxford, Оксфорд, Буюк Британия
Қарийб минг йиллик тарихга эга бино қалъа ва қамоқхона бўлган. Ҳозирги вақтда унда бутик-меҳмонхона жойлашган.
The Lloyd Hotel & Cultural Embassy, Амстердам, Нидерландия
Ллойд Ҳотел биноси ўзининг узоқ тарихи давомида миллатчилик режими вақтида муҳожирлар, қочоқлар ва яҳудийлар учун жой, Иккинчи жаҳон уруши бошидан 1963 йилгача қамоқхона, ва ниҳоят, вояга етмаганларни қамоқда ушлаб туриш жойи сифатида хизмат қилган. Ҳозирги вақтда меҳмонхонада 117 та номер бор .
The Old Mount Gambier Gaol, Маунт-Гамбиэр, Австралия
Айни пайтда меҳмонхона жойлашган бино 1866—1995 йилларда қамоқхона сифатида хизмат қилган. Комплекснинг бир қисми ёпилган, бироқ сайёҳлар қамоқхона ошхонасида овқатланиши ва оддий хоналада тунни ўтказиши мумкин.
Unitas Hotel, Прага, Чехия
Чех давлат арбоби Вацлав Гавел сақланган қамоқхона 1989 йилда ёпилган. Ҳозирги пайтда бу меҳмонхона номерлари камераларда жойлашган.
Bridewell Hotel, Ливерпуль, Буюк Британия
1867 йилда қурилган собиқ қамоқхона камералари 85 та замонавий хоналарга айлантирилган.
Изоҳ (0)