Тошкентда бир фуқарони Жанубий Кореяга ишлашга юбориш билан алдаб, ундан катта миқдорда пул олган фирибгар аёл ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти орқали маълум қилинди.
«3 апрель куни тахминан соат 10:00 ларда муқаддам судланган Ким Алёна Олеговна Сергели тумани ҳудудида фуқаро Байрамов Жавоҳир Тўхтасиновичнинг ишончига кириб, унга Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишда ёрдам беришини билдириб, алдов йўли билан ундан 3 минг доллар пулини олган», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)