• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юлий Юсупов: Биз валюта бозори либераллашувининг биринчи қадамларини кузатмоқдамиз

    UZ24 сайти мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов билан валюта курсларининг кўплиги самараси ва яқинда ҳукумат томонидан қабул қилинган банкларга биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини бозор курси бўйича ўтказиш ҳуқуқини берган қарор ҳақида суҳбатлашди.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    — Сўнгги кунларда интернетда валюта бозорининг либераллашуви мақсадга мувофиқлигига оид баҳслар бўлмоқда. Бугунда экспертларнинг бир қисми ёқлаётган валюта курсларининг кўплиги сиёсати қанчалик самарали?

    — Валюта курсларининг кўплиги — Марказий банк миллий валютани айирбошлашни расман йўлга қўйиб, бироқ бу валютани исталган одамга эмас, фақат танланган «омади чопган»ларга сотишидир. Шунинг учун параллель равишда муқобил валюта алмаштиришлар пайдо бўлади, бунда хоҳловчилар валютани ким сотмоқчи бўлган бўлса, ўшандан олади. Яъни валюта айирбошланадиган жойлар битта эмас, бир нечта бўлади.

    Мен қачондир Ўзбекистонда валюта курсларининг кўплиги тизимини жорий қилишни ёки шу тизимни сақлаб қолишни тавсия қилган бирор жиддий иқтисодчини танимайман. Мен 1996–2008 йилларда конвертациянинг бекор қилинишига оид таҳлиллар ўтказилган бирор таҳлилий ҳужжатни ҳам кўрмаганман. Шунчаки бундай ҳужжатлар йўқ. Қарор эса оқибати ҳисобга олинмай, ўзбошимчалик билан қабул қилинган. Лекин миллий ва халқаро экспертлар, мамлакатда эркин конвертация чегараланган 1996 йилдан буён шаклланган бундай тизим бизнинг иқтисодиётимизга катта зарар эканини тасдиқлашдан чарчамаяпти.

    Менга номаълум сабабларга кўра валюта айирбошлаш курсларининг кўплиги тизимини ёқлайдиган одамларга кўп бора аниқ ва оддий саволни берганман: бу тизимдан Ўзбекистон иқтисодиёти қандай фойда кўради, унинг афзаллиги нимада? Лекин бирор марта аниқ ва равшан, тушунарли жавобни ололмадим, десам ишонасизми? Муҳокамалар асосан, «мусаффо осмон, тинчлик», иқтисодий ютуқлар (статистик маълумотларга таянилган) ёки «бундан ёмони бўлиши мумкин эди» деган мавзуларда бўлмоқда. Қандай қилиб валюта айирбошлаш курсларининг кўплиги тизими тинчликни, реал ва хаёлий ютуқларни таъминлаши ҳақда тушунтирилмайди.

    Валюта курсларининг кўплиги тизими ривожланаётган кўплаб мамлакатларда аввал (яъни 1960–70 йиллар) қўлланилган. Бунинг назарий томондан оқланган жиҳатлари ҳам бор: миллий валюта курсининг ошиши асбоб-ускуналарнинг импорти нархини тушириб юборади ва шу билан бирга саноатлаштиришга имкон беради. Лекин бу эскирган ҳолатдир, уни ҳаёт қонунлари рад этган, эндиликда ҳеч ким амалиётда қўлламайди.

    — Нега у иш бермайди?

    — Биринчидан, валюта айирбошлаш курсларининг кўплигини қўллаш иқтисодиётда бюрократия ролини ошириши фараз қилинади, бу эса коррупция зўр манбаидир ва самарасиздир. Ҳозирда инвестициявий қарорларни ўзларининг катта маблағлари билан таваккал қилувчи хусусий тадбиркорлар эмас, балки конвертацияга имкон берувчи давлат амалдорлари қабул қиляпти.

    Иккинчидан, валюта айирбошлаш курсларининг кўплиги тизими ички бозордаги рақобатни парчалайди: кимдир қулайроқ курс бўйича конвертация қилолади, кимдир эса йўқ. Ва рақобат жангида энг яхши товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар эмас, балки конвертация имтиёзига эга бўлганлар ютиб чиқади. Натижада рақобатбардошликни, самарали тадбиркорларни бозордан ювиб кетадиган ғайритабиий селекция жой эгаллайди.

    Учинчидан, миллий валютанинг ошган курси экспортни дестимуллаштиради ва балки фақат импорт ўрнини босиш сиёсатида қўлланилиши мумкин. Бу нотўғри бўлиб, мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида қатнашишини чегаралайди.

    Тўртинчидан, инвестицияни оширувчи стимуллар иш бермайди, чунки инвестицияга фақат арзон импорт асбоб-ускуналар етарли эмас. Бунга коррупциянинг юқори даражаси, тенг бўлмаган ўйин қоидалари, юқори маъмурий тўсиқлар, хуллас барча валюта курсларининг кўплиги тизимини келтириб чиқарадиганлар билан аралаштирилмаган мақбул инвестиция муҳити керак.

    Бешинчидан, агар валюта курсида катта фарқ бўлса ва ҳукумат расмий конвертацияга имконни жиҳозлар импорти билан давомий чегараласа, бу инвестиция даражасини тезлатади. Лекин ушбу инвестициялар самарасиз бўлиб қолади, чунки инвесторлар жиҳозларни узоқ муддатли ишлаб чиқаришни яхшилаш учунгина эмас, балки конвертация учун сотиб олади. Яъни инвестор ишлаб чиқаришга пул тикканидан даромад олмайди, балки конвертациянинг ўзидан олади. Натижада, харид қилинаётган жиҳозлар сифати ва улардан фойдаланиш имкониятлари «инвестор»ни энг охирги ўринда хавотирга солади. У сохта фирмалар орқали ҳеч кимга керакмас жиҳозларни «тийин»лар эвазига (арзимаган пулга) сотиб олади ва уни ўз юртида қимматга олади. Бу иши ортидан эса имтиёзли конвертацияга эга бўлади. Шунинг учун ҳам бу каби «инвестиция»лардан фойда кам (ёки ноль).

    Кўриб чиқилаётган концепциянинг банкротлигини Ўзбекистон мисолида кўришимиз мумкин. Валюта айирбошлаш курсларининг кўплиги туфайли нвестиция фойдасига тақсимланган жуда катта ресурсларга қарамай, мамлакат ночор қолмоқда. Агар ЯИМ кўрсаткичи қандай ўзгарганини солиштирадиган бўлсак, масалан, 1990 ёки 2000 йиллар ўрталарида собиқ Иттифоқ ва Осиёнинг собиқ социалистик мамлакатлари орасида бизники энг ёмон позициялардан бирида турганини осон англаш мумкин. Ва бу «эътироф»нинг калити валюта курсларининг кўплигидир.

    Сир эмаски, бугун дунёда мавжуд операция бўйича эркин конвертация йўқ бўлган давлат деярли қолмаган. Ҳамма аллақачон мавжуд операция бўйича конвертацияни чегаралаш ўз иқтисодиётига болта уриш каби эканини тушуниб етган.

    — Марказий банкнинг хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш операцияларини биржадан ташқари валюта бозорида ўтказиш тўғрисидаги, хусусий банкларга импортни амалга ошириш учун валютани бозор курсида юридик шахсларга сотишга рухсат бериш ҳақидаги сўнгги қарорини икки хил курснинг давлатимизда қонунийлаштирилиши деб аташ мумкинми? Бу қарор валюта либераллашуви йўлидаги одимлардан бирими?

    — Ҳа, шундай. Ҳукумат биринчи марта валютани эркин алмаштиришда қонунан сотиб олиш ва сотиш имкониятини тан олди. Бундан келиб чиқадики, «биржа» курси (пулни нақдсиз ҳисоб-китоб қилиш) қонунийлаштирилди. Мен ўйлайманки, бу мавжуд операция бўйича эркин конвертацияга кириладиган биринчи қадам бўлди. Келгусида эса учта сценарий бўлади деб тахмин қиламиз:

    Расмий курс тушиб кетади, балки хусусий банкларнинг валюта сотиш бўйича имкониятлари кенгаяди. Натижада, расмий ва бозор курси бир-бирига яқинлашади ва ягона айирбошлаш курси ўрнатилади. Бунда Марказий банк валютани хусусий банкларга эркин сотади ва бу энг оптимал сценарийдир.

    Валюта айирбошлаш курсларининг кўплиги тизими қонунийлаштирилади ва бу тизим кўпга бормайди (ярим йилдан 1–2 йилгача). Лекин курс айирбошлашда аниқ муддатлар қўйилади. Бу унчалик яхши бўлмаган сценарийдир. Шахсан мен валюта бозорини либерализациялаш жараёнини чўзиш учун асос кўрмаяпман.

    Валюта айирбошлаш курсларининг кўплиги узоқ муддатга сақланиб қолади, шу каби бозор курси легаллашади, лекин бунда расмий ва бозор курси орасида сезиларли узилиш бўлади. Бу ёмон сценарийдир.

    Умид қиламанки, қабул қилинган қарорлар мавжуд операциялар ва курс алмашинувини унификациялаш эркин конвертация йўлидаги биринчи қадамдир.

    — Марказий банкнинг ушбу қарори ўзбек бизнеси ва ташқи савдода сифат белгиси бўладими? Тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштирадими?

    — Албатта. Тадбиркорлар учун валюта курсига имконият жиддий равишда осонлашади, ташқи иқтисодий фаолиятда бюрократик харажатлар қисқаради. Табиийки, тўғридан-тўғри импорт билан шуғулланмайдиган, бироқ импорт ресурсларни сотиб оладиган ҳамда тўғридан-тўғри экспорт қилмайдиган, лекин экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган тадбиркорлар ҳаражати ҳам камаяди.

    — Эркин конвертацияга ўтаётган давлатнинг валюта захиралари етарлими?

    — Барчаси эркин конвертация қайси курс бўйича амалга оширилишига боғлиқ. Масалан, агар 1 доллар 4 минг сўм бўлса, албатта, кам. Айтайлик, гўштнинг бир килограми 15 минг сўм, бунда унга бўлган талаб ошади (ҳамма арзон нарса сотиб олгиси келади), таклиф эса камаяди (ҳеч ким ўз молини арзон нархга сотгиси келмайди). Бундай ҳолда Марказий банкнинг валюта захираси тезда тамом бўлади. Миллий валюта курсини айирбошлаш барқарор бўлиши, яъни валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг тенглиги таъминланиши керак (шунда Марказий банк курснинг бирдан спекуляциятив тебранишини бартараф қилиш учунгина ўз валютасини сарфлаши керак бўлмайди) ёки курс паст бўлиши лозим (бунга шундай эришиладики, яъни Марказий банк валютани сотмайди, аксинча, сотиб олади, шу йўл билан валюта захирасини тўлдиради).

    Курс алмашинувини бошқаришнинг мақбул сиёсати — санъат. Марказий банк бир вақтнинг ўзида кўплаб вазифа ва жиҳатларни ҳисобга олиши керак. Агар миллий валюта курси оширилса (доллар арзонлаштирилса), бунда валюта захиралари тугаб боради, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар етади (экспорт қиммат, импорт эса арзон бўлади), агар миллий валюта курси камайтирилса (доллар қимматлаштирилса), унда инфляцияни «қиздириб юбориши» мумкин (импорт маҳсулотлари ва ресурслар қиммат бўлади) ва валюта кредитларини олган банкларга, тадбиркорларга зиён етади. Марказий банк бу масалада «олтин ўрталик»ни топиши зарур. Яна бир бошқа муҳим вазифа шуки, айирбошланадиган курснинг кескин кўтарилиши ёки камайишига йўл қўймаслик керак. Бу ташқи савдога зарар етказади.

    Умид қиламизки, Марказий банк ўз фаолиятини янги шароитларда қайтадан йўлга қўя олади ва ўз мажбуриятларини шараф билан бажара олади.

    16.07.2017, 13:37   Изоҳ (0)   67211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Охинжон Умаров Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди

    16.07.2017, 11:07

    Тошкентлик сайёҳ Саратовдан Қримгача қўлбола солда сузиб борди

    16.07.2017, 10:21

    Рустам Қобилов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд Кенгаши раиси этиб сайланди

    16.07.2017, 09:43

    Тошкентнинг «манзарали» гаражлари (фото)

    16.07.2017, 09:08

    Қозоғистон билан Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди

    16.07.2017, 08:53

    Шавкат Мирзиёев Юнусободда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари билан учрашди

    15.07.2017, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилиши маъқулланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 15:00

    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

    Реклама | 26 июн, 15:00

    Орзудаги таътил: дунёнинг энг қиммат курортлари

    Лайфстайл | 26 июн, 14:50

    АҚШда жазирама сабаб 150 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди

    Дунё | 26 июн, 14:20

    “Башакшеҳир” Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмаяпти

    Спорт | 26 июн, 14:11

    Ўзбекистонда 27 июнь куни ҳарорат яна кўтарилади

    Ўзбекистон | 26 июн, 13:59

    Иссиқда деразани очиб ухлаш ҳамма ўйлаганидек безарарми?

    Маслаҳатлар | 26 июн, 13:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.