Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ҳудудидан ўтувчи «Қорасув—Бўка—Бекобод» йўлининг 76-километрида содир бўлган автоҳалокатда бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу туманда истиқомат қилган 1986 йилда туғилган Ж.Ў. ишонч қоғози билан бошқарувидаги Damas русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Ж.С. бошқарувидаги HOWО русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада Ж.Ў. ва унинг йўловчиси — бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган Д.Ў. ҳамда қизи, 2015 йилда туғилган Д.Ғ. қаттиқ жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Тўқнашув содир бўлган йўналишда ҳаракатланиб келаётган Пскент туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.О. ишонч қоғози билан бошқарувидаги Damas русумли автомашинаси ушбу автоҳалокатда бошқарувини йўқотиб? йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади