13 июль куни 75 ёшли Харрисон Форд — замонавий Голливуднинг мутлоқ юлдузи ўз туғилган кунини нишонлади. Харрисон Форд ўзининг актёрлик карьерасини омадсиз бошлаган, аввалига у иштирок этган фильм саҳнаси қирқиб ташланган. Уни Жорж Лукас учратиб қолиб «Америка граффитлари» фильмига таклиф қилганидан сўнг унга омад кулиб боқа бошлаган. Харрисон Ford иштирокидаги «Юлдузлар жанги» ва «Индиана Жонс» каби фильмлар уни бутун дунёга танитди. «Газета.ru» ушбу актёрнинг туғилган куни муносабати билан унинг ёрқин суратларини тўплаб тақдим этди.
«Юлдузлар жанги», «Индиана Жонс» фильмларининг юлдузи — Харрисон Форд 75 ёшни қарши олди (фото)
×
Изоҳ (0)