Каталониянинг «Барселона» клуби «Бенфика»нинг ўнг қанотида ўзини кўрсатиб келаётган ҳимоячи Нельсон Самеду билан 5 йиллик шартнома тузди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Самеду билан шартнома ўз ичига нималарни олиши маълум қилинганича йўқ.
Нельсон Самеду ўзининг сўнгги мавсумида «Бенфика» билан Португалия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди. 1993 йилда таваллуд топган португалиялик ҳимоячи чемпионатнинг 31 учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)