«Яндекс.Такси» ва Uber компаниялари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистонда ўз сервисларини бирлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Яндекс.Такси» бош директори Тигран Худавердян бирлашган компанияга бошчилик қилади.
Унинг матбуотга йўлланган хатида айтилишича, иккала сервиснинг мобил дастуридан ҳам такси буюртма қилиш имконияти сақланиб қолади. Ҳайдовчилар ягона платформага бирлаштирилади, бу бир мобил дастур орқали иккала компаниянинг ҳам мижозларига хизмат кўрсатиш имкониятини яратади.
Uber ва «Яндекс.Такси» янги компанияга тегишли равишда 225 ва 100 миллион доллар инвестиция киритишга қарор қилди. Бирлашган компания 3,725 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Янги компаниянинг назорат акциялари пакети (59,3 фоиз) «Яндекс»га тегади, 36,6 фоиз Uber’да бўлади, қолган 4,1 фоиз эса икки компания ходимлари ўртасида тақсимланади.
Келишув ҳали регуляторлар томонидан маъқулланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)