Лос-Анжелесда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Конор МакГрегор ўзини анча қувноқ томондан кўрсатди ва Флойд Мейвезерни енгиши учун 4 та раунд кифоя эканига шама қилди.
Кимнингдир кўрсаткичларидан «0» сонини йўқотиш вақти келди. У тамом бўлди. Сўзларимни эслаб қолинг, мен уни тўрт раунддаёқ нокаут қиламан.Конор МакГрегор, UFC чемпиони
Кейинроқ сўз олган Флойд Мейвезер рақибидан қанчалик устун эканини бир неча сониялик сўзлари билан исботламоқчи бўлди.
100 миллионлик жангчи қандай аҳволда қолишини кўрсатишга ижозат беринг. Умуман олганда менда 100 миллион бор (шундай деб у сумкасидан чек чиқарди). У эса бундай суммаларни тушида ҳам кўрмаган.Мен ҳеч кимнинг олдида тиз чўкмайман. Ким шуни истаса, навбатда қўйинг, мен уларни таслим қиламан. 26 август куни мен мана бу жин ургурни ҳам нокаут қиламан.
Флойд Мейвезер, бокс чемпиони
Флойд Мейвезер ва Конор МакГрегор ўртасидаги жанг 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)