Америкалик хонанда Ариана Гранде Манчестер шаҳрининг биринчи фахрий истиқоматчиси мақомини олди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ариана Гранде 22 май куни шаҳарда концерт қўяётган пайтда теракт содир этилган эди.
Шаҳар кенгаши вакиллари хонандаги фахрий истиқоматчилик мақомини бериш борасидаги қарорни бир овоздан қабул қилди. Қизнинг шаҳар олдидаги хизматлари, хусусан, теракт жабрланувчилари учун маблағ йиғишга қаратилган One Love Manchester концертини ташкил этишдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.
22 майдаги теракт қурбонлари сони 22 кишини ташкил қилди, 75 киши жароҳат олди.
Изоҳ (0)