Колумбиялик футболчи Ҳамес Родригес фаолиятини Мюнхеннинг «Бавария» клубида давом эттиради. Бу ҳақда жамоа расмий маълумот берди.
25 ёшли футболчи «Бавария»га ижара асосида келиб қўшилди. Келишув 2 йил давом этади. Унга кўра, «Бавария» Ҳамеснинг эҳтимолий сотиб олувчиси бўлиб қолиши ҳам мумкин.
«Бавария» томони ижара учун 15 миллион евро сарф қилгани ҳақида норасмий маълумотлар бор, деб ёзди «Чемпионат». Бу Ҳамеснинг бир йиллик ижараси учунми ёки икки йиллик — аниқ маълумот берилмаган.
Ҳамес Родригес «Реал» сафида Карло Анчелотти қўли остида ҳам тўп сурганди. Эндиликда у Анчелотти билан яна бир бор ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлди.
Ярим ҳимоячи «Бавария»нинг Хитой ва Сингапурга сафарлари учун рўйхатига киритиб қўйилди.
Изоҳ (0)