Кореялик ижрочи Psy’нинг Gangnam Style клипи YouTube’даги энг машҳур видео мақомини йўқотди. «Форсаж 7» фильмидаги See You Again қўшиғи учун ишланган видео ундан ўзиб кетди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Уиз Халифа ва Чарли Пут ижросидаги қўшиқ видеоси 2 895 552 454 марта кўрилди. Илгариги рекорд Gangnam Style’га тегишли бўлиб, унинг кўрсаткичи 2 894 479 586 эди.
Бу дегани See You Again кўрилган вақтнинг умумий ҳисоби 21 759 йилни ташкил этади.
See You Again қўшиғи «Форсаж 7» фильмига саундтрек сифатида, марҳум актёр, франшиза юлдузи Пол Уокер хотирасига бағишлаб ёзилган эди. Актёр 2013 йили фожиали ҳалок бўлган эди.
Дастлабки олти ой ичида видеони миллиард марта кўришди. Billboard Hot 100 чартида қўшиқ 12 ҳафта давомида биринчи ўринни ушлаб турди ва реп-композициялар ичида бу бўйича рекорд ўрнатди.
Изоҳ (0)