BigPicture Natural World Photograhy ёввойи табиат фотосуратлари халқаро танловининг ҳакамлар ҳайъати ғолиблар ва финалчилар номини эълон қилди, деб хабар беради «Афиша Daily».
Танлов бош мукофотини немис фотографи Бритта Яшински «Мусодара қилинган» номли фотосурати билан қўлга киритди. Фотосуратда стулга айлантирилган фил оёқлари тасвирланган. Ноодатий мебель АҚШ чегараси орқали олиб ўтилмоқчи бўлган вақтда мусодара қилинган.
«Сувдаги ҳаёт» номинациясида Филиппо Боргининг «Она бешиктебратар» номли иши ғолиб бўлди. Жоди Фредонинг «Денгиз бойликлари» номли сурати «Санъат ва табиат» йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди. «Одам ва Табиат» номинациясида Ами Виталенинг қўлида панда боласини тутиб турган панда кийимидаги одам сурати муваффақиятга эришди.
Изоҳ (0)