Халқаро футбол уюшмаси ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Конфедерациялар кубогида ўзининг иккинчи таркиби билан зафар қучишга муваффақ бўлган Германия терма жамоаси дунё етакчисига айланиб олди. Эндиликда Иоахим Лёв шогирдлари Бразилия ва Аргентина термаларидан ҳам ўзиб кетган.
Умуман олганда Жанубий Америка мамлакатлари учун янги рейтингида пасайиш кузатилди. Россиядаги мусобақада финалга қадар етиб борган Чили термасида ҳам шўнғиш бор.
Осиё мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ЖЧ чиптасини қўлга киритган Эрон терма жамоаси 23-ўринга кўтарилди. Карлуш Кейруш бошқарувида форслар Осиёнинг энг яхши вакили бўлиб турибди. Қайд этиш керак, расмий мусобақаларда Эрон терма жамоаси Осиё миқёсида сўнгги бор 2012 йил Ўзбекистондан мағлубият қабул қилиб олганди. Шундан сўнг қитъа термалари орасида Эронни мағлуб этадигани топилмади.
Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда 3 та ўрин пасайди. Шунга қарамай, терма жамоа Осиёнинг олтинчи жамоаси мақомини сақлаб қолди. Россия терма жамоаси эса ва ниҳоят Ўзбекистондан олдинга ўтиб олди.
Изоҳ (0)