Каталониянинг «Барселона» клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан келишишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Sports.ru» испан жамоаси тарқатган хабарга асосланиб маълумот берди.
Яқиндагина расман никоҳдан ўтган Месси таътилдан қайтиши билан янги шартномага имзо чекади ва 2021 йилга қадар «Барселона»да қолади. Ҳужумчини шартномага қарамай сотиб олишни истаган клублар Каталония жамоаси ҳисоб рақамига 300 миллион евро ўтказиб бериши керак бўлади.
Мессининг йиллик маоши қанча бўлди ва шартнома яна қандай шартларни ўз ичига олди, ҳозирча аниқ эмас.
Изоҳ (0)