Португалиялик ҳимоячи Пепе фаолиятини Туркиянинг «Бешиктош» клубида давом эттиради. Бу ҳақда клубнинг Twitter саҳифаси маълумот берди.
34 ёшли ҳимоячи бунга қадар Франциянинг «ПСЖ» клуби билан музокара олиб бораётгани айтилганди. Кўринишидан, келишув амалга ошмаган. Норасмий манбалар маълумотига кўра, Пепе «Бешиктош» билан икки йиллик шартномага имзо чеккан.
Шу йилнинг июнь ойида Пепенинг «Реал Мадрид» билан шартномаси ўз якунига етди ва у эркин агентга айланганди. «Қироллик клуби» сафига 2007 йилда келиб қўшилган футболчи, ўтган давр мобайнида 300 дан ортиқ футбол учрашувларида мадридликлар шарафини ҳимоя қилди. «Чемпионат» маълумотига кўра, Пепе «Реал» билан 13 та совринни қўлга киритди.
Kepler Laveran Lima Ferreira’nın (Pepe) Transferi İçin Görüşmelere Başlandıhttps://t.co/PiujJnDYFJ#Beşiktaş pic.twitter.com/WGztfCL16N
— Beşiktaş JK (@Besiktas) July 4, 2017
Изоҳ (0)