Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўлланма олди.
Чорак финалнинг биринчи ўйинида «Машъал» Самарқанд шаҳридан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлганди. Жавоб ўйинида «Динамо» футболчилари 2:1 ҳисобида зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди.
Шу тариқа «Динамо» ярим финалга йўлланма олган биринчи клубга айланди. Клуб ўтган мавсумни қуйи лигада ўтказиб, шу йил ҳисобидан Олий лига дебютантига айланганди.
Бугун, шунингдек, чорак финал доирасида «Бухоро» ва «Локомотив» клублари биринчи учрашувни ўтказди. Унда ҳисоб очилмади — 0:0.
Ўзбекистон кубоги Чорак финал 4 июль, сешанба
Изоҳ (0)