Чиноз туманида яшовчи вақтинча ишсиз 1987 йилда туғилган Шермурод Боқиев уйи олдида қариндоши, 1983 йилда туғилган Мирали Қўчқоров билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Шермурод Боқиев ошхона пичоғи билан Мирали Қўчқоровнинг қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Натижада жабрланувчи Мирали Қўчқоров «чап кўкрак қафаси плеврал бўшлиғига санчилиб кирган жароҳат» ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иш бўйича келтирилган исмлар ўзгартирилган, ҳар қандай ўхшашликлар тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)