Германия полицияси 30 ёшли эркакнинг уйидан кўп миқдорда совуқ қурол ва портловчи модда топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гамбург полицияси Росток шаҳрида яшовчи эркак 7–8 июль кунлари ўтадиган G20 саммитида жиддий жиноят режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирилди. Полициячилар ушбу ахборот асосида текширув ўтказиб, жиноятни режалаштирган шахсни қўлга олди.
Bild нашрига кўра, қўлга олинган шахс сўл радикал экстремистдир. У 10 июлгача ушлаб турилибди. Шунингдек, унга нисбатан ноқонуний қурол сақлаш ва криминал жамоат яратиш айблови илгари сурилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)