Россиянинг «Иванушки International» мусиқий жамоаси аъзоси, бир неча кун муқаддам вафот этган Олег Яковлев билан хайрлашув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «MK.ru» ёзмоқда.
Маълум бўлишича, охирги йилларда Олег Яковлев ижод билан шуғулланмаган, зарарли иллатларга берилган ва кўплаб ҳамкасблари билан алоқаларни узиб юборган. Шу боис у билан хайрлашиш маросимига кўпгина юлдузлар келмаслиги ҳақида ёзилган эди.
Шунга қарамай, воқеаларни жойидан ёритган журналистларнинг ёзишича, у ерга кўплаб машҳурлар ташриф буюрган.
Хайрлашув залига Яковлевнинг «Иванушки International» бўйича гуруҳдошлари — Андрей Григорьев Апполонов, Кирилл Андреев рафиқаси ва ўғли билан, гуруҳ продюсери Игорь Матвиенко, шунингдек, хонанда Катя Лель ва телебошловчи Александр Олейников киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Яковлев дафн этилмади, балки кремация қилинди.
Изоҳ (0)