Одамларнинг ишончига кириб олиб, уларнинг пуллари ва тилла буюмларини ўзлаштириб келган эр-хотин фирибгарлар фош этилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тергов чоғида аниқланишича, жиноятчилар Ғазалкентдаги дала ҳовли шаклида мерос борлиги ҳақидаги алдовлар ёрдамида фуқароларни алдаб, улардан расмийлаштириш харажатларини олган. Шу тариқа, улар Олмалиқда истиқомат қилувчи тўрт аёлдан 76,5 миллин сўм, 6700 доллар ва 50,1 миллион сўм қийматдаги тилла буюмларни олган. Бу пулларни қаллоблар ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий жуфтликка нисбатан иш очилди, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)