29 июнь куни «Ўзбеккино» миллий агентлигида Япониянинг бир қатор оммавий ахборот воситалари ва компаниялари вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик сайтида маълум қилинди.
Табдирда иштирок этган «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев, Япония Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича маслаҳатчиси, ЖTB корпорацияси менежери Казунори Косеки, Loadэд Фильмс Co. Лтд продюссерлик компанияси президенти Эико Мизуно ва компания ҳамраиси, продюссер Жейсон Эдвард Greyэмлар икки мамлакат киноижодкорлари ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантириш мақсадида мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганини эътироф этди.
Шундан келиб чиққан ҳолда ўзбек ва япон киноижодкорлари ҳамкорлигида фильм ишлаб чиқаришга доир масалалар муҳокама қилинди. Бунда Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли Давлат академик катта театрининг қурилишида иштирок этган меҳнаткаш японлар ҳақидаги ҳикоялар бадиий фильм сценарийси учун асос бўлиши мумкинлиги айтилди. Бу борада Япония томонидан таклиф қилинган фильм синопсиси кўриб чиқилиб, мазкур лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилиши келишиб олинди.
Учрашув якунида делегация аъзолари Ўзбекистон киносанъати музейига ташриф буюрди ҳамда режиссёр Ш. Махмудов томонидан суратга олинган «Ибн Сино» номли бадиий-ҳужжатли фильмни томоша қилди.
Изоҳ (0)