Пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва ҳарбий прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси томонидан Тошкент гарнизони ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шайхонтоҳур тумани бандликка кўмаклашиш маркази маълумотига кўра тумандаги корхона ва ташкилотларда 1600 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд. Иш сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар мутахассислиги бўйича корхона ва ташкилотларга бириктирилиб, йўлланма берилмоқда. Оила бекалари шаҳар тиббиёт муассасалари, таълим даргоҳларидаги мавжуд бўш иш ўринларига қизиқиш билдираётгани қайд этилди.
«Мазкур ярмаркага ишга жойлашиш мақсадида келдим, — дейди Буванбар Суярова. — Ярмаркада таклиф этилаётган иш ўринлари, меҳнат шароити билан яқиндан танишдим. Мутахассислигим математика фани ўқитувчиси. Мутахассислигим бўйича Миробод туманидаги 147-умумтаълим мактабига йўлланма олдим».
Изоҳ (0)