Қаршининг «Насаф» клуби дарвозабони Элдор Суюнов фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга яқин, деб маълумот берди «Championat.asia». Бунда гап Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳақида боради.
Норасмий маълумотга кўра, дарвозабон «Пахтакор» раҳбарияти билан оғзаки келишувга эришган. 2013 йилги мавсумдан буён қаршиликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган Суюнов воқеалар ривожи шундай давом этса, иккинчи даврани «Пахтакор»да бошлайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони Александр Лобанов ҳам «Пахтакор» аъзоси ҳисобланади. Суюнов Самвел Бабаян жамоасида бўлгани каби Лобановга ўринбосарлик қиладими ёки Шота Арвеладзе «Насаф» посбонини асосий ролда кўрадими — аниқ эмас.
Аввалроқ «Насаф» дарвозабонлари мураббийи Денис Иванков Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч посбони ҳақида фикр билдириб, Элдор Суюнов ҳамда Игнатий Нестеров асосий дарвозабон Александр Лобановдан кучлироқ эканини қайд этиб ўтганди.
Изоҳ (0)