Сурия президенти Башар Асад Хмаймимдаги авиабазада Россиянинг Су-35 самолёти учувчиси ролида ўзини синаб кўрди. Воқеа жойида олинган суратлар SANA агентлигининг Telegram’даги канали орқали тарқатилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Суратлардан маълум бўлишича, Асад самолёт салонини кўздан кечирган, сўнг қирувчи кабинасига кириб, учувчи ўрнига ўтирган.